Аргентиналик футболчи Алехандро Гомес ватандошлари билан ЖЧ-2022 чорак финалида Хорватиянинг Бразилия устидан қозонган ғалабасини қандай нишонлаганини эслади.
«Биз нидерландлар билан ўйинга тайёргарлик кўрдик. Бразилияликлар олдимизда ўйнашини билардик.
Бразилиянинг мағлубияти фойдамизга ҳал бўлишини ўзимиз айтдик. Якунда улар мағлуб бўлишди, пенальтилар сериясини томоша қилдик.
Буни қандай нишонлаганимизни эслайман. Биз ўша баҳсда ўзимиз ғалаба қозонгандек байрам қилдик», деди Гомес.