"Барселона" бош мураббийи Тито Виланова "Осасуна"га қарши (2:1) Испания чемпионати 2-тур ўйинидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Ўйинни "қутқарган" шогирдларимга тасанно айтиш керак. Демак, биз руҳан кучлимиз ва амбицияларимиз бор. Бугун вазиятлар содир этдик, ғалаба ғозониш учун яхши ритмда ўйнадик. Бу ерда ўйнаш қийин. Айниқса, ҳисобда ортда бораётганингизда ўйнаш икки баравар оғир.
Мавсум энди бошлангани учун ўйинчилар ҳали оптимал формада эмас. Бу апрель ёки май эмас. Ўйинчилар кўп ўйин ўтказишганида барча боғламлар мустаҳкам бўлади.
Бугун 2та гол урган Месси ёмон ўйнади деб айта олмайман. Ҳа, тўғри, балки у ўз имкониятларини тўла кўрсата олмагандир, лекин тез орада Лео ўзининг энг яхши ўйинини намойиш қила бошлайди.
Фабрегас ушбу мавсумда яхши ўйнамоқда. У сафимизга қўшилган пайтдагига нисбатан нозикроқ ўйнамоқда", мураббийнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда клуб расмий сайти.