Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде жамоасининг клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида иштирок этиши ҳақида гапирди.
Ярим финал учрашувида Карло Анчелотти шогирдлари Мисрнинг "Ал-Аҳли" жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этишди (4:1). Голлардан бирини уругвайлик ярим ҳимоячи киритди.
"Гол урганимдан ва ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Бу ўйинда ўзимни имкон қадар қулай ҳис қилдим. Мен ушбу турнирнинг ҳар бир дақиқасини қадрлайман. Ўйинимиздан мамнунман. Мени қўллаб-қувватлаётган жамоадошларимга раҳмат айтмоқчиман. Энди биз бироз дам олишимиз ва кейин кубокни ютишимиз керак", - деди жанубий америкалик футболчи Football-Espana билан суҳбатда.
Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг ҳал қилувчи баҳсида Мадриднинг "Реал" клуби "Ал-Ҳилол" билан тўқнаш келади.