Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания 1-1 Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

Қатарлик бойлар қўл остида "МЮ"нинг таркиби қандай кўриниш олиши мумкин: Кейн, де Йонг, Райс, Беллингем...

Баҳо:
+ | -

Сўнгги кунларда "Манчестер Юнайтед"ни сотиб олишга Қатар сармоядорлари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Айни дамда "МЮ" эгаси бўлган Глейзерлар клубни сотувга қўйгани айтилади. Харидорлар ичида эса "ПСЖ"га эгалик қилувчи гуруҳ ҳам мавжуд. Маълумотларга кўра, қатарликлар "МЮ" сотиб олишига ишонмоқда ва Эрик тен Хагнинг истаган футболчисини олиб бермоқчи.

Агарда келишувга эришилса, Қатарлик бойлар "МЮ" учун 6 миллиард фунт тўлаши керак бўлади. Аммо бу билан иш битмайди. Чунки клуб инфратузилмасини янгилаш лойиҳаси ҳам амалга оширилиши керак. Буни анчадан бери жамоа мухлислари талаб қилиб келади. Шунингдек, уй стадиони бўлмиш "Олд Траффорд" бузиб ташланиши, унинг ўрнига қайтадан замонавий ўйингоҳ қад ростлаши лозим. Сармоядорлар асосий таркиб учун ҳам пул ажратиши керак. Агарда шундай бўлса, сотиб олинадиган футболчилар ичида Харри Кейн ва Деклан Райс каби катта номлар бўлади. Узоқ вақтдан бери бу футболчиларга "МЮ" қизиқиб келади. Аммо "Вест Хэм" Райсни рекорд нархдагина сотиши мумкин. Қолаверса, "Тоттенхэм" ҳам ўз ҳужумчисини осонликча қўйиб юбормаслиги аниқ. Шу сабабли ҳар икки футболчи учун "МЮ" томонидан шундай таклиф қилиниши керакки, уни рад этиб бўлмасин.

"Қизил иблислар" Харри Кейнга муқобил вариант сифатида "Наполи" тўпурари Виктор Осимхенни олиб келиши ҳам мумкин. Аммо италян клуби нигериялик ҳужумчини сотиши амри маҳол. Осимхен фақат 133 миллион фунт эвазига жамоани тарк этиши айтилган.
"МЮ"нинг ярим ҳимоя учун кўзлаган яна бир футболчиси бу Жуд Беллингемдир. Аммо 19 ёшли футболчини қўлга киритиш учун "Реал", "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" билан курашишга тўғри келади.
Тен Хаг январь ойида ўзи истаган футболчиларни жамоага олиб кела олмади. Буни амалга ошириш учун эса клубга қўшимча молиявий қўллов ва эркинлик зарур. Хусусан, олдинроқ тен Хаг томонидан нишонга олинган Юрриен Тимбер ва Френки де Йонг учун юборилган таклифлар рад этилганди. Аммо нидерландиялик мутахассис собиқ шогирдлари учун яна курашга киришни мақсад қилган.

Клубда ярим ҳимоядан кўра зарурроқ бўлган муаммолар ҳам бор. Шулардан бири ўнг қанот ҳимоясидир. Бу жойга "Интер"дан Дензел Дюмфрис олиб келиниши керак. Бундан ташқари янги мавсум учун янги дарвозабон ҳам талаб этилади. Де Хеа ўрнини боса оладиган вариантлар сифатида Ян Облак Ва Диогу Кошта номлари эътироф этилади.
Мана шу футболчилар сотиб олинганидан кейин, қолган чизиқларга эътибор беришга имкон туғилади. "Манчестер Юнайтед" ўнг қанот ҳужумида Антонига рақобат уюштириш учун "Барселона"дан Ансу Фатини сотиб олиши айтилган. Шунингдек, қанот ҳимоясига "Селтик"нинг собиқ футболчиси Жереми Фримпонгни харид қилиш ҳам режада мавжуд.

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 12:15, 09.02.2023.
Ўқилди: 4815 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.