"Манчестер Сити" "Арсенал"ни чемпионлик пойгасида қувиб ўтган, "Ньюкасл" эса ЕЧЛ учун позициясини йўқотган? Шундай бўлиши мумкинми? АПЛнинг шу кунгача бўлган сўнгги 38 ўйинини таҳлил қилсак, айнан мана шунақа ҳолат юзага келмоқда. 2022 йилнинг январидан то ҳозирга қадар бўлган натижалар орқали клубларнинг ҳолатинини аниқлаб олиш мумкин. Бунда кўп нарса аён бўлади. Хусусан, "Манчестер Сити" ўта кичик фарқ билан "Арсенал"дан олдинда турса, "Ливерпуль" ўтган мавсумнинг иккинчи қисмидаги фантастик спорт формаси билан жадвалда анча юқорилаб олади.
"Ньюкасл"нинг бу мавсумдаги кучайиши жамоани бор-йўғи бир поғона пастга тушишини англатади. Аммо "қарғалар" "МЮ" ва "Челси"дан сўнгги 38 тур натижасига кўра анча илдамлаб кетганлигини кўриш мумкин. "Эвертон" ва "Лидс"да умумий олганда кичик ўсиш бордир. Аммо "Саутгемптон" айнан ҳозирги ҳолатида, яъни лига пастида қолади.
"Брентфорд" ва "Брайтон" мухлислари эса хурсанд бўлиши керак. Чунки бу клубларнинг 38 турдаги натижаларида яққол кўтарилиш сезилиб турибди. Демак, қуйида ўз жамоангизни 1 йил давомида юзага келтирган натижасини билиб олишингиз мумкин бўлади.
Эслатма: жадвалда ўтган йили АПЛни тарк этган ва бу мавсумдан қўшилган жамоалар ўрин олмаган. Чунки улар шу вақт ичида тўлиқ 38 та турда қатнашмаган. Демак, рўйхатдан "Норвич Сити", "Уотфорд", "Бёрнли", "Фулхэм", "Борнмут" ва "Ноттингем" ўрин олмайди.
1. "Манчестер Сити" – 85 очко
2. "Арсенал" – 84 очко
3. "Ливерпуль" – 79 очко
4. "Тоттенхэм" – 74 очко (ТН: 40)
5. "Ньюкасл" – 74 очко (ТН: 26)
6. "МЮ" – 63 очко
7. "Челси" – 61 очко
8. "Брайтон" – 57 очко
9. "Брентфорд" – 56 очко
10. "Лестер Сити" – 49 очко
11. "Кристал Пэлас" – 48 очко
12. "Астон Вилла" – 47 очко
13. "Вест Хэм" – 38 очко (ТН: -11)
14. "Эвертон" – 38 очко (ТН: -22)
15. "Вулвз" – 37 очко
16. "Лидс" – 35 очко
17. "Саутгемптон" – 31 очко.
ИСМАТОВ Ж.