Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Муроджон Аҳмадалиев навбатдаги жанги ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида (-55,3 кг) WBA ва IBF камарлари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев (11-0, 8 КО) ва IBF йўналишида мажбурий даъвогар Марлон Тапалес (36-3, 19 КО) ўзаро жанг қилади. Ушбу жанг 8 апрель куни АҚШнинг Техас штати Сан Антонио шаҳрида бўлиб ўтади.

Аҳмадалиев жанг ҳақида: “Рингга қайтаётганимдан хурсандман. Анча вақт ўтди, бироқ энди ажойиб боксчи Тапалесга қарши қизиқарли жанг ўтказишга тайёрмиз. У собиқ жаҳон чемпиони ва услубларимиз ўхшаш, шунинг учун 8 апрель куни қийин ва қизғин жангга тайёрланмоқдаман”, — дейди.

Филиппинлик боксчи Тапалес эса: “Битта эмас, бирданига иккита чемпионлик камарига эга бўлиш имкониятидан жуда хурсандман. Яна бир бор жаҳон чемпиони бўлишни хоҳлайман. WBA ва IBF камарларини қўлга киритиб, Филиппинга шон-шараф олиб келмоқчиман”, — дея фикр билдирган.

Эслатиб ўтамиз, филиппинлик боксчи сўнгги жангини 2022 йилнинг май ойида ўтказиб, унда мексикалик Хосе Эстрадани мағлубиятга учратган. Аҳмадалиев эса 2022 йилнинг июнида америкалик Ронни Риосни мағлуб этиб, камарларини ҳимоя қилганди.

28 ёшли ўзбекистонлик боксчи 2020 йил бошида Даниэль Романни мағлуб этиб, иккита камарга эга чиққанди. Кейинчалик Муроджон Рёсуке Иваса ва Ронни Риосга қарши жангларда камарларини муваффақиятли ҳимоя қилди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:40, 09.02.2023.
Ўқилди: 1950 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.