Кириш Регистрация
10/07 05:00 Аргентина - Канада

"Реал Мадрид"нинг ёш истеъдоди клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида рекордни янгилади!

Баҳо:
+ | -

"Реал Мадрид" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалига йўл олганидан хабарингиз бор. “Қаймоқранглилар” ярим финалда Мисрнинг “Ал-Аҳли” жамоасини мағлуб этди (4:1). Испанияликларнинг барча голларини клуб академиясидан ўтган футболчилар киритди: Винисиус, Родриго ва Феде Вальверде иккинчи жамоада ўйин ўтказган, Серхио Аррибас эса "Реал Мадрид" тарбияланувчиси эди.

Серхионинг голи энг қизиғИ бўлди. Карло Анчелотти 21 ёшли испанияликни 90+8-дақиқада майдонга туширди. У 28 сония ўтиб гол уришга муваффақ бўлди.

Аррибас учун бу "Реал Мадрид" либосидаги биринчи гол бўлди. Ва Клублар ўртасидаги ЖЧнинг захирадан тушганидан кейин тарихдаги энг тезкор голи муаллифига ҳам айланди. Кечагача рекорд 2017 йилда “Ал-Жазира” дарвозасини ишғол қилиш учун 47 сония вақт сарфлаган Гарет Бэйлга тегишли эди.

Серхио Аррибаснинг ўзи ҳам ҳиссиётларини яшириб ўтирмади:

"Мен барча футболчилардан менинг формамга имзо чекишларини сўрадим, мен жуда хурсандман ва ҳар куни менга ёрдам берган барчага раҳмат айтмоқчиман. Жамоадошларимга, тиббиёт ходимларига, мураббийларга”.

Серхио Аррибас ўзи ким?

Серхио Аррибас - олдинги чизиқ ўйинчиси, майдонда у доимо ҳужум ва ярим ҳимоя ўртасида, қанотга бироз яқин ўйнайди ва ҳужумни ривожлантиришга ёрдам беради. Қайдномага кўра, у вингер позициясига киради. Бўйи 174 см, чаққон, чап оёғи билан ўйнайди. Уни кўпинча Иско билан солиштиришади, лекин кимгадир у кўпроқ Бернарду Силвага ўхшайди. Серхио ижод учун кўпроқ масъулиятли, лекин у голни ҳис қилиш қобилиятига ҳам эга.

Аррибас ўз авлодидаги “қаймоқранглилар” академиянинг асосий истеъдоди саналади. У 11 ёшида клубга қўшилди, барча ёшдаги жамоалардан ўтди ва асосий таркибга ҳам кира бошлади.

Серхио 2019/2020 йилги мавсумда УEФА Ёшлар лигаси кубогини қўлга киритган. Кейинги мавсумда у "Кастилья"га ўтди ва асосий жамоада ҳатто Зинедин Зидан даврида ҳам ўзини кўрста бошлади. Бироқ клубга Карло Анчелотти келиши билан ўйин вақти деярли нолга қисқарди, Серхио фақат иккинчи жамоа учун ўйнади.

Биринчи жамоага ўтиш жуда тез содир бўладигандек туюлди. Серхио чемпионатдаги танаффус вақтида асосий таркиб билан машғулотларни бошлади. Аммо, Испаниянинг Relevo нашри хабарига кўра, мураббийлар штаби футболчидан унчалик ҳайратга тушмаган.

2022/2023 йилги мавсумда Аррибас Испания чемпионати учинчи дивизионида энг яхши тўпурарлар ва ассистентлар қаторидан жой олди. 22 учрашувда 9+7 натижа қайд этиб, жамоасини Сегундага олиб чиқишга ҳаракат қилмоқда.

"Кастилья" бош мураббийи бўлиб ишлаётган Рауль футболчи ҳақида илиқ сўзларни гапирди:

"Умид қиламанки, Серхио Аррибас "Реал Мадрид" асосий жамоасининг бир қисми бўлади. У жуда иқтидорли ўйинчи, у ўзгаришларни амалга оширади".

Серхио аллақачон Ла Лигада ўйнаши мумкин эди: ёзда уни "Хетафе", "Райо Вальекано" ва "Жирона" трансфер қилмоқчи бўлди. "Реал Мадрид" барча таклифларни рад этди ва Аррибаснинг яна бир мавсум учинчи дивизионда қолишини маъқул деб қарор қилди. Кейинги ёзда, оммавий ахборот воситаларида тарқалган миш-мишларга кўра, у асосий жамоага ўтказилади. Агар Аррибас қолса, у албатта ҳужумда рақобатни кучайтиради.

Киритилди: 10:40, 10.02.2023.
Ўқилди: 4002 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.