Кириш Регистрация
30/11 00:45 Кальяри 1-0 Верона
30/11 01:00 Брайтон 1-1 Саутгемптон
30/11 01:00 Мальорка 2-1 Валенсия
30/11 18:00 Барселона - Лас-Пальмас
30/11 19:00 Комо - Монца
30/11 20:00 Брентфорд - Лестер
30/11 20:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
30/11 20:00 Ноттингем Форест - Ипсвич
30/11 20:00 Вулверхэмптон - Борнмут
30/11 20:15 Алавес - Леганес
30/11 22:00 Милан - Эмполи
30/11 22:30 Вест Хэм - Арсенал
30/11 22:30 Эспаньол - Сельта
01/12 00:45 Болонья - Венеция
01/12 01:00 Вальядолид - Атлетико

Эдгар Гесс: «Асабий ўйин бўлди»

Баҳо:
+ | -

"Пахтакор" ва "Шўртан" жамоалари ўртасидаги баҳсдан (0:0) кейинги матбуот анжуманида ғузорликлар бош мураббийи Эдгар Гесс ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

— Ўйин асабий ўтди. Унда мазмундан кўра, ҳиссиёт биринчи планга чиқди. Боиси, қайси жамоа ғалаба қозонса, ўша иккинчи ўринга чиқиб олиши ва "Бунёдкор"га яқинлашиб олишини барча яхши тушуниб турганди. Шунинг учун ўйин шунақа бўлди. Бу руҳият билан боғлиқ.

— Натижадан қониқдингизми?
— Албатта, натижадан қониқдим. Энг асосийси, "Пахтакор"га ютқазмадик. Катта анъаналарга эга жамоа билан ўйинда Тошкентда мағлубиятга учрамаслик - яхши натижа.

— Клишин ўйинга тайёрмиди? Уни эртароқ майдонга туширишингиз мумкинмиди?
— Ундан кўра Фарҳод тезкорроқ.

— Меграладзени майдонда қачон кўришимиз мумкин?
—Георге Меграладзе кеча биринчи марта ёшлар  таркибида 30 дақиқа ўйнади. У ҳвли ўзини тиклаши лозим. Биз бу борада шошилмаяпмиз.

— Сиз маълум танаффусдан кейин яна "Шўртан"ни қабул қилдингиз. Бунгача нима иш билан шуғулландингиз?
— "Шўртан" академиясида директор бўлиб ишладим. Менга нисбатан талаб кам. Мен атайлаб жамоаларга таклиф қилишмайди. Фақат тасодиф туфайли жамоаларни бошқаришим мумкин.

— Етакчи жамоаларнинг ўйинларида голлар кам урилмоқда. Бу нима билан боғлиқ?
— Ҳозирги кунда 4-5 жамоанинг савияси тенглашиб қолди. Шунингдек, "Бунёдкор" чарчоқ сезилаётган бўлиши мумкин. Улар бир нечта мусобақаларда иштирок этишмоқда. Мавсум якунигача футболчиларга тушадиган жисмоний зўриқишни кўтаришларини истардим.

— Жамоа олдига қандай вазифа қўйилган?
— Шахсан менинг олдимда раҳбарият ҳеч қандай вазифа қўймаган. Мени ишга таклиф қилишди ва жамоа аввал мен бошқарган пайтдаги футболни намойиш қилишини исташларини айтишди. Мен вазифаларни ёқтирмайман. Вазифани футболчиларнинг ўзлари ўз олдиларига қўйишлари керак. Ҳар бир футболчи медаль олишни орзу қилиши лозим.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:22, 27.08.2012.
Ўқилди: 3890 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.