Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Мурод Исмоилов: «Ҳозирги футболни натижа бошқармоқда»

Баҳо:
+ | -

"Пахтакор" клуби бош мураббийи Мурод Исмоилов матбуот анжуманининг иккинчи қисмида иштирок этди.

— Йигитлар қўлларидан келганча ҳаракат қилишди. "Шўртан" ҳам яхши шаклланганлиги, бизга қарши яхши тайёргарлик кўргани билиниб турди. "Бунёдкор" билан ўйиндан кейин футболчиларда чарчоқ ҳолати сезилди. Назаримда, улар тўла тикланишга улгуришмади. Яна ўша касаллик - голли вазиятлардан фойдалана олмадик. Назаримда, дурангга мос ўйин бўлди.

— Йигитларга руҳий босим бўлдими? Ғалаба қозонган тақдирда, "Пахтакор" 2-ўринга кўтарилиб оларди.
— Бу фактор ҳам бор эди. Кеча "Насаф" - "Бунёдкор" билан ўйин натижасини билардик ва ғалаба қозонгансак, 2-ўринга чиқиб олишимизни билиб олардик. Лекин, барибир, фикримча,  "Бунёдкор" билан ўйинда ҳам жисмоний, ҳам руҳий катта куч йўқотганимизнинг таъсири катта бўлди.

— Тўрттала етакчи жамоалар дуранг ўйнади. Бу ҳолатдан "Пахтакор" ютдими ёки ютқаздими?
— Биз яхши имкониятдан фойдалана олмадик. Ҳаммаси ўз қўлимизда эди. Барча айб ўзимизда.

— Терма жамоа футболчиси Станислав Андреев ўйиндан ўйинга кўп хатоларга йўл қўйиб, ўйиндан ўйинга пасайиб бормоқда.
— Андреев ўз устида ишлашдан тўхтаб қолгандек кўриняпти. Балки толиқиш аломатлари ҳам бўлиши мумкин. Унга тилагим шуки, у ўсмоқчи бўлса, ўз устида ишлаши керак. У терма жамоага ҳам, клубга ҳам керак.

— Жамоага очко керак пайтда футболчиларнинг кўпчилиги ҳужумга ўтмаяпти.
— "Бунёдкор" ва "Шўртан" каби жамоаларга қарши ўйинларда орқани бўш қолдириб бўлмайди. Уларда маҳоратли футболчилар бор. Ҳозирги кунда футболни натижа бошқармоқда. Натижани ҳам ўйламасак бўлмайди.

— Жамшид Искандаровнинг ҳолати қандай?
— ЖАмшид бугунги кунда ўзини кўрсата олмаяпти. У "Пахтакор" ёшлар жамоасида ўйнаяпти. Бошида таркибга қўйганимизда ўзини яхши ҳаракат қилгандик. Аммо ўзини асосий таркибда яхши ҳис қилмаяпти.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:23, 27.08.2012.
Ўқилди: 3926 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.