"Ювентус" италиялик ҳужумчи Федерико Кьеза билан хайрлашмоқчи эмас, деб хабар бермоқда Calciomercato.
Манбага кўра, Турин клуби таркибни тозалашни истаса-да, у Кьеза билан хайрлашишни режалаштирмаяпти, чунки 25 ёшли вингер жамоа етакчиларидан бири саналади.
Олдинроқ Кьезага "Барселона" қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Футболчининг "Ювентус" билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар тузилган. Transfermarkt портали Италия терма жамоаси футболчисини 60 миллион еврога баҳоламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Кьеза жароҳати туфайли жорий мавсумда атиги 10 та учрашув ўтказиб, битта гол ва иккита голли узатмани амалга оширган.