"Барселона"нинг чап қанот ҳимоячиси Алехандро Бальде жамоаси Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичига чиқа олмагани ва кетма-кет иккинчи йил гуруҳ босқичидан чиқиб кетганидан ҳануз норози.
"Кетма-кет икки йил Чемпионлар лигасини гуруҳ босқичидан чиқиб кетиш қийин эди. Бу энг нуфузли клуб турнири. Энди диққатимизни жамлаб, Европа лигасида ғалаба қозонишимиз керак”, - деди Бальде Mundo Deportivo нашрига берган интервьюсида.
Европа лигасининг 1/16 финалида “Барселона” Эрик тен Хаг бошчилигида Премьер-лигада учинчи ўринни эгаллаб турган “Манчестер Юнайтед” билан ўйнайди.