Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Азамат Абдураимов: «Футболчиларга турнир жадвалидаги ўрнини кўрсатиб ғурурларини намойиш этишни сўрадим»

Баҳо:
+1 | -

"Андижон" - "Қизилқум" жамоалари ўртасидаги учрашувдан (5:1) сўнг мезбонларнинг янги бош мураббийи Азамат Абдураимов ўйин борасида ўз қарашларини билдириб ўтди.

- «Андижон» бош мураббийи сифатидаги дастлабки ажойиб ғалаба билан табриклаймиз. Ўйиндан олган таассуротларингиз қандай?
- Бугун «Андижон» бош мураббийи сифатида биринчи ўйиним бўлгани учун албатта бироз ҳаяжон бўлди. Ўтган турда Ғузордаги йирик мағлубиятдан кейин футболчиларни руҳий жиҳатдан тиклаш керак эди. Шу боис биринчи навбатда ўтган ўйинни унутиш лозимлигини айтиб, футболчиларни руҳан тайёрлашга ҳаракат қилдим. Жамоани турнир жадвалида эгаллаб турган ўрнига қараб йигитларга ўз ғурурларини кўрсатишини айтдим. Бу ўз самарасини берди ва футболчилар майдонда жонбозлик кўрсатиб ҳаракат қилишди. Албатта, ҳамма нарса бошланиши қандай чиқишига боғлиқ. Биз учун ҳаммаси яхши бошланди, демак кейин ҳам шундай давом этади деб ўйлайман. Агар кейинги учрашувларда ҳам мана шундай ўйин намойиш этсак, мавсумни яхши якунлай оламиз.

- Бугун жамоангиздан кимни алоҳида ажратиб кўрсата оласиз?
- Мен бутун жамоани айтиб ўтган бўлардим. Бугун майдонда барча ўйинчилар яхши ҳаракат қилишди. Кимдир ҳимояда, кимдир ўртада яна кимдир ҳужумларни ташкил этишда фаоллик кўрсатди. Тўғри, таркибимизда Ривалдодек футболчи йўқ. Шунинг учун бизнинг кучимиз жамоавий ўйин кўрсатишимизда бўлади. Ишга киришганимдан сўнг футболчилардан биринчи навбатда бир оила бўлиб ҳаракат қилишимиз кераклиги сўрадим.

Манба: www.andijon-pfc.uz
Киритилди: 11:07, 28.08.2012.
Ўқилди: 4264 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.