"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп ҳужумчи Муҳаммад Салоҳнинг инқирози ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Англия Премьер-лигасининг сўнгги бешта ўйинида мисрлик бирорта ҳам самарали ҳаракати билан ажралиб турмади. 30 ёшли ҳужумчининг чемпионатдаги сўнгги голи ўтган йили - 26 декабрь куни "Астон Вилла"га қарши ўйинда бўлганди.
"Салоҳ аввалгидек футболчи. Футболчиларнинг кўтарилишлари ва тушишлари бўлади. У доимий равишда ажойиб даражада ўйнади ва ақл бовар қилмайдиган миқдордаги голларни киритди. У Садио Мане, Фирмино ва Луис Диаз билан доимий ўйнаган. Ҳозир уларнинг учтаси ҳам йўқ. Айтишим мумкинки, Салоҳнинг ҳозирги ҳолати Дарвин Нуньесга ҳеч қандай алоқаси йўқ", - дея Клоппнинг сўзларини келтиради Sky.