Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Алишер Никимбаев: «Ўзбекистон 5та янги стадион эвазига ижобий натижага эришди»

Баҳо:
+ | -

ОФК комиссияси юртимизга келиб кетди. Ана шу текширув натижалари бўйича ноябрь ойида бўлиб ўтадиган ОФК қўмиталари ва Ижроқўмининг қарорлари билан келаси йили Ўзбекистонга ОЧЛ учун жой ажратилади. 2012 йилда Ўзбекистон учун "3+1" кўринишида квота берилган бўлса, келаси йили ушбу ўринлар камайиши кутиляпти. ОФК тафтиш комиссияси хулосаси ва келаси йили бизни қанча ўрин кутаётганини билиш мақсадида Алишер Никимбаев билан қисқача суҳбат уюштирдик.

— ОФК текшируви кўра, натижалар ўтган йилгига қараганда яхшироқ экани маълум қилинди. Энг аввало булар қайси томонлама кўзга ташланди?
— Аввало янги стадионлар барпо этилган. Ўтган йилгига қараганда бу йил 5та янги стадионни текширдик. Булар: "Локомотив", "Металлург", "Бухоро", "Динамо" ва Навоий шаҳридаги стадионлар.

— Навоий шаҳридаги? "Қизилқум" Зарафшон шаҳридаги "Прогресс" стадионида ўйнайди-ку!
— Бизга "Қизилқум"ни Навоий шаҳрида ўйнайди деб айтишди ва шунинг учун биз шу стадионни текширдик.

— ОФК комиссияси бу йил ҳамма мамлакатларни ҳам текширувдан ўтказаётгани йўқ. Бундан келиб чиқиб, Қатар ва Саудия Арабистони мамлакатларига ОЧЛда аниқ 4та ўрин берилади, десак буладими?
— Вазият кескин ўзгармаса, ҳа, шундай бўлади.

БАА-чи?
— 3+1.

— Келаси йил хам Ғарб ва Шарқ ўртасдаги ўринлар нисбати 17/15 кўринишида сақлаб қолинадими?
— Йўқ, 16/16 бўлади.

— Демак, ўрин учун курашда Ўзбекистоннинг асосий рақобатчиси — Эрон бўлади. Эрон текширувдан ўтказилдими?
— Йўқ ҳали. 4 сентябрда йўлга чиқамиз.

— ОЧЛда иштирок этишни истаган мамлакатлар сони купайиб бормокда. Худди УЕФАда булгани каби саралашни бир нечта босқичдан иборат қилса бўлмайдими? Масалан, саралашни ноябрь ойидан бошласа...
— Йўқ, бўлмайди. Чунки кўп мамлакатларда бу пайтда мавсум ҳали тугамаган бўлади.

— У ҳолда ОЧЛни "куз-баҳор" тизимига ўтказиш масаласи-чи?
— Ғарбий Осиё мамлакатлари бунинг тарафдори, лекин тизимни ўзгартириш осон эмас. Муаммолар жуда ҳам кўп. Биринчи навбатда бунга Шарқий Осиё мамлакатлари қарши чиқяптилар. Шарқликлар учун ҳозирги тақвим қулайроқ (трансфер борасида, масалан).

Агар "куз-баҳор" тизимига ўтилса, ёз ойида саралашни бир неча босқичда ўтказиш учун кўпроқ вақтга эга бўлардик. Финал ҳам ноябрь бошида эмас, июнь ойининг бошида ўтказилиши мумкин.

—  Келаси йилларда ОЧЛда яна нима ўзгаришларни кутишимиз мумкин?
— Ҳозирча аниқ режалар йўқ. Ҳаммаси ноябрда бўладиган қўмиталар мажлисларида муҳокама қилинади. Балким, икки-уч йилдан кейин тафтиш комиссия умуман бекор қилиниб, клублар сони Европа тизимида аниқланар. Буни вақт кўрсатади.

— Сўнгги савол. Аввалига  ўзининг собиқ раҳбарини қўллаб-қувватлаётган ОФК жамоасининг Муҳаммад  бин Ҳаммамга нисбатан муносабати нега бирданига ўзгариб қолди?
— Ҳар бир одамнинг ўз дунё қараши бор. Шунинг учун ҳамма учун жавоб беришни истамасдим.

Манба: www.stadion.uz.

Қатар ва Саудия Арабистони — 4, БААга  3та ўрин бериладиган бўлса, 11та ўрни банд бўлади. Ғарбий Осиё учун ажратиладиган 16та ўриндан биттаси саралаш учун ажратилса, қолган 4та ўрин учун Эрон ва Ўзбекистон кураш олиб бориши ойдин бўлади. Ҳозирги кунда ҳар иккала давлат инфратузилмаси бир хил савияда эканини инобатга олсак, иккала мамлакатга ОЧЛ учун 2та жой ажратилса керак (гуруҳ босқичига). Шунингдек, саралаш босқичи учун яна биттадан ўрин берилиши ҳам мумкин.

"Қизилқум" матбуот хизматининг маълум қилишича, агар жамоа ОФК кубокларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритса, Навоий шаҳридаги янги қурилган стадионда ўйнайди. Унгача эса Зарафшондаги стадионда ўйнаб туради.

Киритилди: 14:21, 28.08.2012.
Ўқилди: 7540 марта.
Фикрлар: 29 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.