«Наполи» ярим ҳимоячиси Хвича Кварацхелия Италия чемпионатининг 22-туридан ўрин олган «Кремонезе»га қарши ўйинда (3:0) гол урди.
Жорий мавсумда ярим ҳимоячи Италия чемпионатининг 18 та учрашувида 9 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.
Кварацхелия жорий мавсум шундай кўрсаткичлар қайд этган Европанинг топ-5 лигасидаги ягона дебютант ҳисобланади.
Жорий мавсумда у «Наполи» сафида 23 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол ва 14 та голли узатмани амалга оширди.