"Барселона" ҳимоячиси Рональд Араухо "ПСЖ" шарафини ҳимоя қилаётган собиқ жамоадоши Лионель Мессининг клубга қайтиши ҳақида гапирди.
"Агар Лео Месси "Барселона"га қайтса, биз жуда хурсанд бўламиз. У дунёнинг энг яхши футболчиси ва ҳақиқий етакчи. Мен ҳар доим дўстларим ва оиламга Лео Месси ажойиб эканини айтаман. У узоқ вақтдан бери орзу қилган жаҳон чемпионатида ғалаба қозонганидан жуда хурсандман", - деди Араухо.
Маълумот ўрнида Мессининг парижликлар билан шартномаси шу йил ёзда якунланади.