Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Ислом Maxачев кейинги жангини БААда ўтказиши мумкин

Баҳо:
+ | -

UFC енгил вазн тоифаси бўйича чемпион Ислом Maxачев (24-1) кейинги жангини 2023 йил кузида БААда ўтказиши мумкин. Бу ҳақида Исломнинг вакили ТАССга маълум қилди.

12 февраль тонгида Maxачев UFC 284 мусобақаси доирасида ярим енгил дивизион чемпиони Александр Волкановскини (25-2) мағлуб этиб, камарини ҳимоя қилди.  

“Катта жанг якунланди. Энди Ислом дам олади, ундан сўнг Рамазон ойи. Кўп нарса енгил вазн тоифасидаги вазиятга боғлиқ. Бироқ кейинги жанг кузда Абу-Дабида бўлиш эҳтимоли бор”, — дейди Maxачевнинг вакили.

Maxачев БААда уч марта жанг ўтказган: 2019 йил кузида у Дави Рамосни мағлуб этган, 2021 йилда Ден Ҳукер, бир йилдан сўнг Чарльз Оливейра устидан ғалаба қозонган. Шунингдек, Ислом 2020 йилда ҳам араб диёрида UFC доирасида жанг қилиши керак эди, лекин унинг Рафаэл дос Анёсга қарши жанги бразилиялик спортчи коронавирусга чалингани туфайли бекор бўлганди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:47, 13.02.2023.
Ўқилди: 2256 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Аичи-Нагоя-2026, бокс. Финалга қайси мамлакатдан неча нафар спортчи чиқди? [5517]

"Улар мени мажбурлашди": Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналду билан бўлган суҳбат ҳақида гапирди [4187]

Роналду Португалия терма жамоасини можароли тарзда тарк этганидан сўнг Мадрид аэропортига қўнди [3535]

Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этиш қарорини изоҳлади [3209]

Рафинья қачон майдонга қайтиши маълум бўлди [3156]

«Marca» Роналду ва Жезуш ўртасидаги можаро тафсилотларини очиб берди [3023]

"Реал" янги марказий ҳимоячи изламоқда: уч номзод маълум [2669]

Futbol TV телеканали 1-октябрь куни Ўзбекистон - Сурия ўйинини жонли трансляция қилади [2425]

Родри «Барселона»да «Атлетико» футболчисини кўришни истамоқда, бу Альварес эмас [2404]

Португалия терма жамоаси Роналду кетганидан сўнг расмий баёнот берди [2375]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик