Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов ФИФА расмий сайти учун интервью бериб, ҳали ҳаммаси ўз қўлимизда эканини, Бразилия бориш имконияти йўқотилмаганини айтиб ўтди.
Ўзбекистон 1994 йилда ФИФАга аъзо бўлган бўлса, мустақил давлат сифатида доимий равишда Жаҳон чемпионатлари саралашининг энг сўнгги босқичига етиб келмоқда, дея ёзади FIFA.com. Бешинчи уринишнинг эса дастлабки 2та турда марказий осиёликлар бор-йўғи 1 очко тўплашди.
Гуруҳда қуйидан 2-ўринни эгаллаб турган Ўзбекистон 11 сентябрь куни Тошкентда Жанубий Кореяни қабул қилади ва ўзининг гуруҳдаги ҳолатини ўзгартиришга ҳаракат қилади. Июнь ойида терма жамоа қайтган Миржалол Қосимов вазиятни ўзгартириш учун яхши имконият.
"Жанубий Корея гуруҳ фаворити эканига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Улар эришган натижалар ҳам буни кўрсатиб турибди", дейди 41 ёшли мутахассис. "Шунга қарамай, биз гуруҳда иккинчи йўлланма учун курашишимиз керак. Акс ҳолда қолган жамоалар билан плей-оффга бериладиган йўллланма учун бошқа жамоалар билан баҳслашишимизга тўғри келади".
"Биз доимий рақишда Осиё минтақасининг саралашида сўнгги босқичигача етиб келганмиз. Ҳаттоки бир марта плей-оффда ҳам иштирок этгандик (Германия-2006 саралашида)", дейди у. "Футбол тили билан айтганда, якунловчи зарбани беришга улгурмаганмиз, шунинг учун ҳозирча ЖЧда иштирок этиш бизга насиб қилмаяпти".
Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги йилларда яхши натижаларни қўлга киритяпти. Жамоа Осиё кубоги-2011да ярим финалгача етиб борди, ЖЧ-2014 3-саралаш босқичида Япония ва Шимолий Кореяни ортда қолдирган ҳолда 1-ўринни эгаллади.
"Қўл остимда креатив футболчилар йиғилган", дейди Қосимов. ."Улар иқтидорли ва ақлли. Қолган ўйинларда ЖЧ-2014 йўлланмасини қўлга киритиш учун қўлдан келган барча ишни қиламиз".
"Эрон билан ўйинда биз кўплаб вазиятларни яратдик. Лекин омадсизликка учрадик. "Шунингдек, жаноби Омад бизни Байрутда ҳам тарк этди. Бу ўйинларда ҳимоядаги муаммоларимизни кўрсатиб берди. Энди эса ҳимояда мустаҳкам ўйнаш учун керакли ишларни амалга оширамиз", дейди Миржалол.
Миржалол Қосимов Ўзбекистон терма жамоаси таркибида 67та ўйинда майдонга тушиб, 31та гол урган. Бу кўрсаткич билан у яқингача терма жамоа тўпурари бўлиб турганди. Аммо Максим Шацких ундан 3та голга ўтиб кетди.
"Максим менга нисбатан 3та гол кўпроқ урганидан хурсандман", дейди Миржалол. "Темур Кпадзе, Сервер Жепаров, Александр Гейнрих каби футболчилар доимий равишда гол уриш келишяпти. Мен бундан хурсандман. Чунки урилган ҳар бир гол терма жамоанинг ривожланишига хизмат қилади. Буларнинг сафига Игнатий Нестеровни қўшсак, улар терма жамоанинг асосини ташкил қилишади. Улар ҳозир ўз формасини энг юқори чўққида ушлаб туришибди. Олдимизда 6та ўйин турибди. Шунинг учун биз ҳали Бразилиядан олисда эмасмиз!"