Кириш Регистрация
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-1 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид 1-2 Бавария
07/04 23:59 Спортинг 0-1 Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Павел Пуришкин — Қозоғистон Биринчи лигаси тўпурарлари сафида

Баҳо:
+ | -

Ўз вақтида "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасида ўзини кўрсатиб, кейинчалик "Динамо" сафига қўшилган Павел Пуришкин ҳозирги пайтда Қозоғистон Биринчи лигасида тўп сурмоқда. У "Оқ булоқ" клуби сафида сўнгги ўйинларда кетма-кет голлар уриб келмоқда.

Жумладан, 27 август куни бўлиб ўтган "Актобе-Жас" клубига қарши 21-тур ўйинида (2:0) Павел 2та гол муаллифи бўлган бўлса, ундан аввалги турда у "Каспий" дарвозасини 3 марта ишғол қилганди (24 август, 3:1). Биринчи давра учрашувида ҳамюртимиз "Актобе-Жас"га нақ 4та гол уришга муваффақ бўлганди.

Бугунги кунга келиб, Пуришкин ҳисобидаги голлар сони 12тага етган ва тўпурарлар баҳсида Руслан Мансуров ("Қайрат-Академия, 15) ва Қуаниш Бегалин ("Экибастус", 14)дан кейин учинчи ўринда бормоқда.

Қозоғистон Биринчи лигасида 16та жамоа иштирок этмоқда. 21-турдан кейин "Оқ булоқ" 27 очко билан 10-ўринда бормоқда.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:38, 29.08.2012.
Ўқилди: 5321 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик