"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри Франциянинг "Нант" жамоасига қарши Европа лигаси плей-офф ўйинида ким иштирок эта олмайди, деган саволга жавоб берди.
"Куадрадо қайтди, лекин у ўйинни тўлиқ ўтказа олмайди. Шунингдек, ўзгача муҳит яратадиган Бонуччи ҳам сафга қайтди. Милик ва Погба тикланишда давом этмоқда, қолганларнинг барчаси "Нант" билан ўйнай олади", - деди Аллегри "Ювентус" матбуот хизматига.
"Ювентус" эртага, 17 февраль куни "Нант"ни қабул қилади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 01:00да бошланиши режалаштирилган. Жавоб ўйини 23 февраль куни Францияда бўлиб ўтади.