Кириш Регистрация
20/12 01:00 Валенсия - Мальорка
20/12 17:30 Ньюкасл - Челси
20/12 18:00 Реал Овьедо - Сельта
20/12 20:00 Борнмут - Бёрнли
20/12 20:00 Брайтон - Сандерленд
20/12 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
20/12 20:00 Вулверхэмптон - Брентфорд
20/12 20:15 Леванте - Реал Сосьедад
20/12 22:00 Лацио - Кремонезе
20/12 22:30 Осасуна - Алавес
20/12 22:30 Тоттенхэм - Ливерпуль

Канселу: "Гвардиола билан жанжаллашмаганман, буларнинг барчаси ёлғон"

Баҳо:
+ | -

Жоау Канселу "Манчестер Сити"дан "Бавария"га ўтиш ҳақида гапирди.

Мюнхенликлар португалиялик футболчини 70 миллион еврога сотиб олиш имконияти билан мавсум охиригача ижарага олди.

"Гвардиола билан жанжаллашди, деганлар ёлғон гапиришади. Сўнгги бир неча ўйинда ўзимни жамоада муҳим ўйинчидек ҳис қилмадим. Мураббий билан гаплашдим, у ҳам рози бўлди ва клуб билан биргаликда мен кетишга қарор қилдик, бу мен учун яхшироқ бўлади.

Менга янги имкониятлар ёқади, "Манчестер Сити"ни хафа қилмайман. Ўйлайманки, "Манчестер Сити"да мен эришмоқчи бўлган даражага қадам қўйдим, ўша ерда мен бугунги ўйинчига айландим.

Мен Пепдан ҳам, клубдан ҳам миннатдорман, чунки улар менга ҳамма нарсани берди. Қизим Манчестерда туғилган ва мен бу клубни ҳеч қачон унутмайман. Ким билади дейсиз, балки мавсум охирида қайтаман" - деди Канселу Movistar Plus билан суҳбатда.

 

Киритилди: 22:05, 15.02.2023.
Ўқилди: 1174 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.