Кириш Регистрация
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония 2-0 Қатар
13/01 21:30 БАА 1-1 Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья

Галтье Ҳакимийнинг жароҳати ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

"ПСЖ" бош мураббийи Кристоф Галтье Ашраф Ҳакимининг жароҳати ҳақида гапирди.

Марокашлик ҳимоячи Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг "Бавария"га қарши (0:1) 1-бўлимидан сўнг алмаштирилди.

"Ашраф жаҳон чемпионатида оғриқ билан кўп ўйнади. Биз унинг қайтишини ташкиллаштириш учун бор кучимиз билан ҳаракат қилдик. "Монако"га қарши ўйин у учун қийин эди, шу сабабли, асосий таркибда майдонга тушмади.

У "Бавария" билан ўйинни асосий таркибда бошлади. У таваккал қилди, аммо, афсуски, мушаклар билан боғлиқ муаммолар жуда тез пайдо бўлди. Жароҳат борлигини ва у қанча вақт майдонга туша олмаслигини билмайман" - деди Галтье.

24 ёшли ўнг қанот ҳимоячиси жорий мавсумда “ПСЖ” сафида барча турнирларда 31 ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

 

Киритилди: 23:22, 15.02.2023.
Ўқилди: 753 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.