Кириш Регистрация
21/10 00:00 Барселона 5-1 Севилья
21/10 18:00 Сўғдиёна 1-1 ОКМК
21/10 21:00 Ал-Айн 4-5 Ал-Ҳилол
21/10 21:00 Ас-Садд 1-0 Персеполис
21/10 21:00 Аш-Шорта 0-0 Пахтакор
21/10 23:00 Ар-Райян - Ал-Аҳли (СА)
21/10 23:45 Верона 0-3 Монца
22/10 00:00 Валенсия 2-3 Лас-Пальмас
22/10 00:00 Ноттингем Форест 1-0 Кристал Пэлас

Хави "МЮ"га қарши ўйиндан олди: "Бундай ўйинларда кескин ҳисоб бўлади"

Баҳо:
+ | -

"Барселона" бош мураббийи Хави "Манчестер Юнайтед" билан Европа лигаси 1/16 финалининг икки ўйинли учрашувда эҳтимолий ғолиб ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди ҳамда бўлажак учрашув муносабати билан босим ҳисси ҳақидаги саволга ҳам жавоб берди. Биринчи ўйин эртага, 16 февраль куни Тошкент вақти билан соат 22:45да бошланади.

"Агар юзага келиши мумкин бўлган сюрпризларни ҳисобга олмасангиз, ҳаммаси "Олд Траффорд"даги жавоб ўйинида ҳал бўлади. Тасаввур қиламанки, бу ўйинларда кескин ҳисоб бўлади. Эртага оз нарса ҳал қилинади. Жавоб ўйини ўз уйимизда бўлмаслиги ачинарли, аммо қўлга киритганимиз шу. Менимча, биз ёки "МЮ" фаворит эмас. Ишончим комилки, улар ҳам шундай фикрда. Европа лигаси жуда қийин мусобақа ва ғалаба қозониш қийин.

Клубда қўшимча босим борми? Сиз мендан Суперкубокда ҳам бу ҳақда сўраган эдингиз ва Кубокда яна шундай қилдингиз... Бу "Барселона". Биз бундай ўйинларни иштиёқ, мотивация ва муҳитнинг эйфорияси билан қабул қиламиз. Лекин шу билан бирга, биз эҳтиёткорлик билан ёндашамиз. Биз клуб учун ўйнаш учун ортиқча босимни нормал ҳис қилмаяпмиз", - деди Хави Marca билан суҳбатда.

 

Киритилди: 23:47, 15.02.2023.
Ўқилди: 2359 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.