Англия чемпионатининг 12-туридан ўрин олган «Арсенал» – «Манчестер Сити» (1:3) ўртасидаги қолдирилган ўйинда Микель Артета ва Кевин де Брюйне ўртасида жиддий тўқнашув юзага келди.
51-дақиқада «шаҳарликлар» устози бельгиялик футболчининг тўпни аутдан майдонга киритишига тўсқинлик қилишга уринди ва шу сабабли можаро келиб чиқди.
«Манчестер Сити» энди 51 очко билан «Арсенал»га тенглашиб олди. «Шаҳарликлар» қўшимча кўрсаткичлар эвазига турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди, аммо «канонирлар»да захирада бир ўйин бор.