15 ёшли эквадорлик ярим ҳимоячи Кендри Паезга Европадан яна бир даъвогар пайдо бўлди. Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, иқтидорли ярим ҳимоячи "Манчестер Юнайтед" қизиқиш доирасига тушиб қолган.
Кендри Жанубий Америкадаги энг истиқболли футболчилардан бири саналади. Унинг хизматларига “қизил иблислар”дан ташқари “Реал” ва Лондоннинг “Челси” клублари қизиқиш билдирмоқда.
Паез Эквадор U-17 терма жамоаси аъзоси. У учта ўйинда қатнашиб, битта гол ва иккита голли узатмани амалга оширди. Футболчининг ҳуқуқлари "Индепендиенте дел Валле"га тегишли.