Мадриднинг «Реал» жамоаси форварди Криштиану Роналду Испания Суперкубогининг жавоб ўйинида «Барселона» дарвозасига тўп киритиб, клубнинг собиқ ўйинчиси Иван Саморанонинг рекордини такрорлади.
Гап шундаки, чилилик футболчи 1993 йилнинг январидан декабригача бешта «Эль-классико»да кетма-кет тўп киритганди ва шу вақтгача у бундай натижага эришган ягона футболчи бўлиб келаётганди, деб хабар қилади Infostrada нашри.