Кириш Регистрация

Месси барибир кетадиганга ўхшайди

Баҳо:
+ | -

Месси жаҳон чемпионлигини қўлга киритиб, январь ойи бошида Парижга қайтди. Ва юқори кайфиятда у “ПСЖ” билан янги шартнома имзолаши керак эди. Инсайдерлар бир ойдан кўпроқ вақт давомида ёлғон маълумотлар билан рақобатлашмоқда. Аввалига икки йиллик шартнома январ ойи ўрталарида имзоланиши кутилганди. Кейинчалик - феврал ойининг бошларида. Аммо аллақачон ойнинг ўртаси ҳам келди. Ва ҳали ҳам ҳеч нима ҳал бўлмади. Балки янги шартномада қандайдир муаммолар бордир?

Француз клуби мухлисларни ваҳима қилмасликка чақирмоқда. L'Equipe.com журналисти бир неча кун олдин музокаралар "Бавария"га қарши биринчи ўйиндан сўнг дарҳол қайта бошланишини айтди. Бир неча кун олдин Diario Sport портали футболчи билан шартномани узайтириш бўйича иккита сценарийни эълон қилди: биринчиси - бир йиллик шартнома. Иккинчиси - "1 + 1" схемасига. Ҳаммаси Мессининг нима истаётганига боғлиқ. Лекин буларнинг барчаси ўтган йилги миш-мишларнинг такрори. Ҳозирча биз бир нарсани биламиз: келишув 2023 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Демак, аргентиналик бошқа клублар билан музокара олиб бориш ҳуқуқига эга.

Footmercato одатда кўпчилик мухлислар ишонишни истамайдиган маълумотларни эълон қилди: “ПСЖ” Месси учун устувор вариант эмас. Шунинг учун у битимни янгилашга шошилмаяпти. Умуман олганда, у жамоанинг Чемпионлар лигасида қандай ўйнашини кўрмоқчи. Бундан ташқари, келажакдаги стратегияни билмоқчи. Негаки, клуб Неймар ва яна бир қанча футболчилар билан хайрлашишни режалаштираётгани ҳақида анчадан бери миш-мишлар юрибди. Асосий юлдуз Килиан Мбаппенинг шартномаси ҳам абадий эмас ва 2024 йилнинг ёзида тугайди.

Лионелда танлаш учун жуда кўп вариантлар бор. Дарҳақиқат, Аргентинанинг Қатардаги ғалабасидан сўнг, футболчига Саудия Арабистонидан катта таклиф келди. Улар ҳар мавсум учун 300 миллион эвро таклиф қилишди. Сир эмаски, мамлакат 2030 йилги жаҳон чемпионатини ўтказиш учун Миср ва Греция билан қўшма ариза топширишни режалаштирмоқда. Ва юлдузларнинг таклифи имиджни кўтаришга ёрдам беради. У ерда аллақачон Криштиану Роналду ўйнаяпти. Буюк қарама-қаршиликнинг реэнкарнациясини кўриш қанчалик ажойиб бўлар эди-я. Бироқ, мавзу тезда ёпилди. Иккала томон ҳам музокаралар фактини тасдиқламади.

Қолаверса, "Барса"га қайтиш варианти ҳам йўқолмади. Гарчи яқинда Леонинг акаси кескин баёнотлар билан клуб билан муносабатларни деярли барбод қилди. Кейин кечирим сўрашига ҳам тўгри келди. Қолаверса, “Интер Майами” Месси учун ҳар қандай жамоа билан курашмоқчи бўлиб турибди. Бу ерда ҳаммаси Мессининг ўз позициясига боғлиқ. У ҳеч бўлмаганда 2024 йилгача кучсиз лигаларга ўтишни истамайди - ўша йили Америка кубоги бўлиб ўтади, у ерда афсона терма жамоадаги фаолиятига ёрқин нуқта қўйишни режалаштирган.

“ПСЖ” раҳбарияти Лионель Мессининг шартномаси бўйича охирги марта 5 февраль куни омма олдида чиқиш қилган эди.

“Айни дамда биз Месси билан битимни янгиланиш борасида музокаралар олиб бормоқдамиз. Мен уни лойиҳада сақлаб қолмоқчиман, буни яшириш аҳмоқлик. Биз бу мақсадга эришиш ва уни бизда ўйнашини давом эттириш учун музокаралар олиб бормоқдамиз", деди “ПСЖ” директори Луис Кампос.

Бунгача Марcа нашри “ПСЖ” Месси учун имидж режаси борлигини маълум қилганди. Улар имкон қадар унинг имиджини "Барселона"дан узоқлаштирмоқчи. Агар Лео Европадаги фаолиятини француз клубида якунласа, бу келажакда парижликларга фойда келтириши айтилади. Клуб бренди эса жаҳон чемпиони билан боғланади. Аммо ҳозиргача буларнинг барчаси фақат режаларда. Хўш, янги шартнома қачон тузилади?

Киритилди: 16:57, 16.02.2023.
Ўқилди: 7911 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.