Кириш Регистрация
09/03 00:45 Милан 1-0 Интер
09/03 01:00 Валенсия 3-2 Алавес
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи 3-0 Андижон
10/03 19:45 Машъал 0-2 Қизилқум
10/03 20:30 Пахтакор 0-2 Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой - Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта - Бавария
11/03 01:00 Атлетико - Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл - Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал

ЎзПФЛ ОАВ вакиллари билан очиқ мулоқот ташкил қилади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси кеча — 15 февраль куни Суперлига жамоалари учун қишки трансфер ойнасини ёпди. 23:59 дан бошлаб футбол клублари футболчилар билан тузилган меҳнат шартномаларини MyLeague платформасига юклаш имкониятидан автоматик равишда узилди. Талаб этилган ҳужжатларида ҳеч қандай камчилиги бўлмаган клубларнинг 2023 йилги мавсум учун қайдномаси расмий сайтимизнинг ҳужжатлар бўлимига жойлаштирилмоқда.

Ўтган йилнинг 16 декабрь куни Лига Ижроия қўмитаси йиғилиши ўтказилган бўлиб, унда белгиланган вазифалар ижроси тўлиқ бажарилди. Айни вақтда Суперлиганинг янги мавсумини бошлаш йўлидаги сўнгги режаларни амалга ошириш ишларига ўтилган. Бундаги муаммо ва камчиликлар, қилинаётган ишлар юзасидан Лига футбол жамоатчилигига ўз саҳифалари орқали мунтазам равишда маълумот бериб турибди.

Шунга қарамай, футбол жамоатчилигини қийнаётган ёки қизиқтираётган саволлар бўлиши табиий. 2021 йилги мавсум якунида ташкилот бош директори Диёр Имомхўжаев ОАВ билан очиқ мулоқот ўтказиб, Лига билан боғлиқ молиявий масалалар юзасидан берилган саволларга ҳам батафсил жавоб қайтарганди. Очиқ ва шаффоф ишлашга ҳаракат қилаётган Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси 2022 йилги мавсум якуни юзасидан ҳам худди шундай анжуман ўтказишга ваъда берганди.

Трансфер ойнасининг асосий юкламалари бажариб бўлинганидан келиб чиқиб, Лига ташкилот фаолияти юзасидан бериладиган саволларга жавоб қайтаришга тайёр. Жорий йилнинг 25 февраль куни соат 15:00 да «Бунёдкор» стадионида журналистлар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади. Мазкур анжуманда Лиганинг 2023 йилги мавсуми учун аккредитациядан ўтган ОАВ вакиллари иштирок этиши мумкин.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 18:00, 16.02.2023.
Ўқилди: 1288 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 10-март куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [11318]

ЕЧЛ. Суперкомпьютер «Реал» — «Манчестер Сити» қарама-қаршилиги ғолибини тахмин қилди [10591]

«Ҳамиша тайёр». «Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусановнинг жамоасини голдан қутқарган ҳаракати видеосини эълон қилди (видео) [4774]

Хосе Мария Мендес – Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи [4203]

"Реал Мадрид" "Манчестер Сити"га қарши дастлабки ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари ҳақида расмий маълумот берди [3727]

Ла Лига Мессининг «Барселона»га қайтишига рухсат берганмиди? Тебас жавоб берди [2254]

Ироқ терма жамоаси устози: «Илтимос, бизга ёрдам беринг» [2202]

Football365: "Челси" "Барселона"нинг 3 нафар футболчиси учун 250 миллион евро сарфлаши мумкин [2140]

«Ливерпуль» «Интер» юлдузи трансферига тайёргарлик кўрмоқда [2068]

«Барселона» тарбияланувчиси «Реал»ни бошқариши мумкин [1807]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.