Киевнинг "Динамо" кулби бош мураббийи Юрий Сёмин Чемпионлар лигаси 4-саралаш баҳсида "Боруссия"га қарши ўйин (1:2) ҳақида фикрларини билдирди.
- Ўйин валидолли бўлди. Хачеридининг автоголигача "Боруссия" хотиржамликка берилгандай туюлди, - дейди Сёмин клуб расмий сайтига. - Гол уларга куч берди, бизга эса муаммолар. Аммо биз саралаш ўйинидан омадли равишда ўтдик. Биз кучли жамоа эканлигимизни ҳамма кўрди. Вазифани бажарганимиздан хурсандмиз
- Бир неча бор майдон четига келиб, футболчилардан нималарнидир талаб қилганингизни кўрдик.
- Мен улардан комбинацион ўйинни йўлга қўйишларини сўрадим, ахир тўпсиз футбол ўйнаб бўлмайди.
- "Олимпийский"да анчадан буён бундай атмосферани кўрмаган эдик. 12-ўйинчи ёрдам бердими?
- Ҳа, албатта, қўллаб-қувватлаш ажойиб бўлди.
- Ҳисоб 0:2лигида заҳирадаги футболчилар майдон четида машқ қилиша бошлади, ўйин охирида ўзгартириш қилишни хоҳламадингизми?
- Хоҳладим, аммо уларга ишончим камроқ эди. Стандарт вазиятларда янги ўйинчиларга қаерда туришни ушунтириш мушкул. Дарвоқе, айнан шундай стандарт вазиятдан кейин "Боруссия" гол урди. Ўтган икки ўйинда ҳам жамоа юқори босим остида ўйнади. Агар, "Динамо" Чемпионлар лигасини тарк этганда ОАВда нималар ёзиларди, бу ҳалокат бўлар эди. Биз буни бартараф қилдик. Биз узоқ муддатли танафусдан сўнг, яна гуруҳ ўйинларига қайтганимиздан хурсандмиз.
Эслатиб ўтамиз, биринчи ўйинда киевликлар меҳмонда немсларни 3:1 ҳисобида ағлубиятга учратган эдилар.