«Барселона»нинг собиқ ҳимоячиси Дани Алвес қамалишига сабаб бўлган воқеаларни эсламайди.
Marca нашрининг хабар беришича, Дани Алвеснинг собиқ рафиқаси Жоана Санс футболчи ўша кеча ҳақида ҳеч нарсани эсламаслигини, чунки у маст бўлганини айтди.
Санс бразилиялик футболчи билан ажрашган.
Аввалроқ 39 ёшли Алвес 4 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкинлиги хабар қилинганди.
Бу жинсий зўравонлик учун Испания қонунчилигида назарда тутилган. Дани Алвеснинг сўнгги клуби «Пумас» ҳимоячи билан шартномани бекор қилди.