Мадриднинг "Реал" клуби голкипери Икер Касильяс Испания Суперкубоги ўйинидан кейин "Барселона" ўйинчиларига миннатдорчилик билдирди.
Учрашувда Жозе Моуриньо шогирдлари 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб ва суперкубок соҳибига айланишганидан хабарингиз бор. Гап шундаки, "Барселона" футболчилари ўйин якунига етгач, майдондан чиқиб кетишмади ва "Реал" футболчиларининг тақдирлаш маросимини кузатиб, уларни олқишлашди.
"Бунинг учун "Барселона" футболчиларига бутун жамоам номидан миннатдорчилик билдирмоқчиман. Улар ҳақиқий профессионал эканликларини яна бир бора намойиш этишди. Каталонияликлар жуда кучли, Виктор Вальдес эса жуда қийин тўпларни қайтариб, ажойиб ўйин кўрсатди. Энг яхши голли имкониятлар бизда бўлди деб ўйлайман. Балки жамоа мавсм стартини муваффақиятсиз бошлагандир, лекин бугун биз жуда яхши ўйин кўрсатдик", - дейди Касильяс клуб расмий сайтига берган интервьюсида.