Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячи Лука Модрич билан шартномани узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда, дея хабар беради Relevo.
Томонлар аллақачон янги шартнома имзолашлари керак эди, аммо Мадрид клуби бу қарорни кейинга сурмоқда. Сентябрда 38 ёшга тўладиган футболчининг ёши катталиги клубда хавотир уйғотмоқда.
Мадриднинг “Реал” клуби биринчи навбатда яна бир қанча футболчилар билан шартномани узайтирмоқчи, шунингдек, Дортмунднинг “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингемнинг эҳтимолий трансфери билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритмоқчи.
Ёзда эркин агентга айланиши мумкин бўлган Модричнинг ўзи Саудиянинг "Ан-Наср" клубидан жуда фойдали таклифни рад этди.
Жорий мавсумда ярим ҳимоячи "Реал" сафида жами 30 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.













