“Барселона” ҳужумчиси Рафинья “Манчестер Юнайтед”га қарши Европа лигаси плей-офф ўйинида захирага олинганида қилган жаҳли учун узр сўради.
Бразилиялик вингер иккинчи бўлим охирида алмаштирилди, шундан сўнг у ўз норозилигини яширмади.
“Мен узр сўраганман ва машғулотларда яна такрорлайман. Ўзгартиришдан кейин ўз муносабатим учун узр сўрайман - бу бошқа такрорланмайди.
Менда Хави ёки клуб билан ҳеч қандай муаммо йўқ, мен шунчаки майдонда қолишни хоҳлардим", - дея бразилиялик футболчининг сўзларини келтиради Marca.
Европа лигаси плей-офф босқичининг жавоб ўйини “Манчестер Юнайтед” – “Барселона” 23 февраль куни Манчестер шаҳрида бўлиб ўтади.