"Лацио" ҳужумчиси Чиро Иммобиле Конференциялар лигасида ҳафтанинг энг яхши голини киритди.
Италиялик ҳужумчи “Клуж”га қарши ўйинда (1:0) гол урди.
"Фиорентина" ҳужумчиси Артур Кабрал, "Қорабоғ" ярим ҳимоячиси Леандро Андраде ва "Лудогорец" ҳужумчиси Тьяго ҳам мукофот учун курашишди.
Иммобиле жорий мавсумда “Лацио” сафида 23 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.