"Реал" билан шартномаси ёзда якунига этадиган ярим ҳимоячи Марко Асенсио Англия Премьер-лигасининг топ-клубига ўтиши мумкин. Бу ҳақда Todofichajes саҳифаларида хабар берилган.
Журналистларга маълум бўлишича, "Манчестер Юнайтед" 27 ёшли испаниялик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Манкунианликлар Марко учун аввалроқ футболчига қизиқиш билдирган Франциянинг "ПСЖ" клуби билан рақобатлашишга тайёр.
Асенсио "Қироллик клуби"да 2015 йилнинг июлидан бери ўйнаб келмоқда. Унинг ҳозирги қиймати 25 миллион еврога баҳоланмоқда.
Ярим ҳимоячи жорий мавсумда Ла Лигада 16 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилган.