Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячилари Федерико Вальверде ва Эдуардо Камавинга бугун Испания чемпионати доирасидаги «Осасуна»га қарши сафар учрашувида майдонга туша олмайди.
Marca хабарига кўра, «қироллик клуби» бош мураббийи Карло Анчелотти «Энфильд»да «Ливерпул»га қарши бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси 1⅛ финали биринчи ўйини олдидан футболчиларга дам беришга қарор қилган.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги ўйинларда Вальверде ва Камавинга доимий равишда «Реал Мадрид»нинг асосий таркибида ўйнашди.
Эдуардо баъзан чап қанот ҳимоячиси сифатида ҳаракат қилишга мажбур бўлди, аммо Давид Алаба қайтганидан кейин бу эҳтиёж йўқолди.
Ҳозирда Ла Лига турнир жадвалида «Реал» ва «Барселона» ўртасидаги фарқ сезиларли даражага етган.