Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Бундеслига. «Бавария» бир киши кам бўлиб ўйнаб, ўзи учун ноқулай бўлган рақибга ютқазди

Баҳо:
+ | -

Германия чемпионатининг 21-тури доирасида «Бавария» Мёнхенгладбах шаҳрида «Боруссия» клуби меҳмони бўлиб, имкониятни бой берди.

Баҳснинг 8-дақиқасида мюнхенликлар ҳимоячиси Дайо Упамекано дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқаётган Плеани ортидан тепиб йиқитди. Натижада ҳакам уни майдондан четлатди ва "Бавария" ўйин бошидаёқ бир киши кам бўлиб қолди.

"Боруссия" эса мазкур устунликдан унумли фойдаланиб, ғалабани қўлга киритди. Штиндль 13-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 35-дақиқада Шупо-Мотинг мувозанатни тиклади.

"Гладбах" иккинчи бўлимда ғалабани ўз томонига оғдирди. Тайм бошида Хофманн, ўйин сўнгида Тюрам "Бавария" дарвозасига биттадан гол уришди. Мюнхенликлар эса иккинчи таймга қўшилган вақтда битта жавоб тўпини киритишди.

Шу тариқа, "Бавария" ушбу жамоага қарши сўнгги  5та ўйинда ғалаба қозона олмаяпти — 3 мағлубият ва 2 дуранг.

"Боруссия Мёнхенгладбах" ушбу ғалаба туфайли ўз очколарини 29 тага етказиб, 8-ўринга кўтарилиб олди. "Унион Берлин" ушбу турда ғалабага эришса, очколар бўйича "Бавария"дан ўтиб кетиб, пешқадамга айланиш учун имконият мавжуд. Шунингдек, "Боруссия Дортмунд" мюнхенликларга етиб олиши мумкин.

Германия чемпионати, 21-тур
Боруссия М – Бавария 3:2 (1:1, 2:1)
Голлар: 1:0 – 13 Штиндль, 1:1 – 35 Шупо-Мотинг, 2:1 – 55 Хофманн, 3:1 – 84 Тюрам, 3:2 – 90 Тель.
Боруссия М – Омлин, Лайнер, Эльведи, Итакура, Бенсебайни, Штиндль (Тюрам, 74), Крамер (Вайгль, 57; Янчке, 90), Хофманн, Вольф (Херрманн, 90), Коне, Плеа (Нойхаус, 74).
Бавария – Зоммер, Блинд, Упамекано, Павар, Горетцка (де Лигт, 62), Киммих, Гравенберх (Мусиала, 46), Гнабри (Сане, 46), Шупо-Мотинг (Тель, 62), Мюллер (Жоау Канселу, 16), Дэвис.
Огоҳлантиришлар: Горетцка (37).
Четлатиш: Упамекано (8).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:56, 18.02.2023.
Ўқилди: 1932 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [4398]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2705]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2643]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2630]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2499]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2454]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2427]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2288]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2157]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [2148]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик