“Реал” ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде Испания чемпионати доирасидаги “Осасуна”га (2:0) қарши ўйинда гол урди.
Шу тариқа, жорий мавсум уругвайлик футболчи 12 та гол уришга улгурди. Вальверде сўнгги 10 йил ичида Мадриддаги мавсумнинг энг сермаҳсул иккинчи ярим ҳимоячисига айланди.
У 2014/15 йилги мавсумда 17 та гол урган колумбиялик Хамес Родригесдан кейин иккинчи ўринда бормоқда.