Кириш Регистрация
06/03 01:00 Тоттенхэм 1-3 Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор 1-2 Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна 0-2 Насаф
06/03 19:30 Хоразм 1-0 ОКМК
07/03 00:45 Наполи 2-1 Торино
07/03 01:00 Сельта 1-2 Реал Мадрид
07/03 18:00 Осасуна - Мальорка
07/03 19:00 Кальяри - Комо
07/03 20:15 Леванте - Жирона
07/03 22:00 Аталанта - Удинезе
07/03 22:30 Атлетико - Реал Сосьедад
08/03 00:45 Ювентус - Пиза
08/03 01:00 Атлетик Бильбао - Барселона
08/03 16:30 Лечче - Кремонезе
08/03 18:00 Вильярреал - Эльче
08/03 19:00 Болонья - Верона
08/03 19:00 Фиорентина - Парма
08/03 20:15 Хетафе - Бетис
08/03 22:00 Женоа - Рома
08/03 22:30 Севилья - Райо Вальекано

ОЧЛ-2022: «Насаф» тайёр эмас экан...

Баҳо:
+ | -

«Насаф» Қатарда Саудия Арабистонининг «Ал-Шабаб» клубига қарши баҳсда умидларни оқламади - 0:2 ва футболимиз ОЧЛ якуний қисмида яна оддий томошабин мақомида. Афсус.

Бинобарин, футболимиз «Насаф» тимсолида лоақал яна бир раундда иштирокчи сифатида қолишини истагандик...

Тан олиш керак, Дохадаги «Ал-Жануб» стадионидаги ўйинда Саудия жамоаси ҳар томонлама кучлироқ кўринди. Дейлик, араблар Абдувоҳид Неъматов дарвозаси томон 18 марта зарба йўллашди ва 7та уринишлари аниқ чиқди. «Аждарлар»да эса бу кўрсаткичлар 8/2ни ташкил этди. Шунинг ўзи «Шабаб» катта устунликка эришганини билдириб турибди. Аслида «аждарлар» ўйинни ёмон бошлашмади, аммо 12-дақиқада рақибнинг марказ бўйлаб амалга оширган ҳужумига талаб даражасида эътибор қаратилмагани ортидан юзага келган рикошет-гол умумий манзарини кескин бузиб ташлади. Оддий айтганда, Ҳусайн ал Қаҳтоний урган тезкор гол «Шабаб»га хотиржамлик бағишлади, «Насаф»га эса шошма-шошарлик. Дейлик, Ойбек Бозоров қулай вазиятда мўлжалдан адашди. 

Иккинчи бўлимнинг тахминан 10-дақиқасига келиб, аргентиналик Эвер Банега «Ал-Шабаб» хотиржамлигини икки ҳисса мустаҳкамлади. Албатта, Рўзиқул Бердиев 0:2дан кейин таркибда ўзгаришларга қўл урди, аммо бунинг самараси сезилмади. Айниқса, майдон марказида ўйинни бошқарадиган ижрочи топилмади. Хуллас, мураббий ўйиндан ке­йин айтганидек, «Насаф» бундай даражадаги ўйинга ҳали тайёр эмас экан. 

«Ал-Шабаб» таркибнинг умумий баҳоси бўйича ОЧЛнинг энг қимматбаҳо жамоасидир (39,8 миллион евро). «Насаф» эса 9,3 млн. еврога тенг умумий сумма билан 1/8 финалчилар орасида 10-кўрсаткичга эга.

«Ал-Шабаб»нинг энг қимматбаҳо футболчиси: Аарон Бупенза (8 млн. евро)

«Насаф»нинг энг қимматбаҳо футболчиси: Ҳусайн Норчаев (900 минг евро)

«Насаф» ОЧЛ гуруҳ босқичидаги 2та ғалаба ва 3та дуранг ортидан 130 минг доллар ишлаганди. Агар «Ал-Шабаб»ни енгганида, ОФК томонидан яна 100 минг доллар мукофот пули оларди.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 11:30, 20.02.2023.
Ўқилди: 3163 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.