"Барселона" бош мураббийи Хави Эрнандес жамоа футболчиси Серхи Роберто ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 31 ёшли футболчи 22-турда "Кадис"га қарши ўйинда (2:0) гол урди ва голли узатмани амалга оширди.
“Мен унинг қандай машғулот ўтказаётганини кўраман, у шунингдек ўйинларда ҳам яхши. Нега уни танқид қилишларини тушунмаяпман. У "Барселона"нинг ашаддий мухлиси ва унга қарши танқидлар мен фаолиятим давомида эшитган энг ноҳақ танқиддир", - деди Хави.
Роберто жорий мавсумда Ла Лигада 13 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.