Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич Чемпионлар лигасининг 1/8 финали биринчи ўйинида "Ливерпул"га қарши ўйиндан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди. Эслатиб ўтамиз, "Энфилд"даги ўйин эртага тунда Тошкент вақти билан соат 01:00да бошланади.
"Мен "Ливерпуль" жамоалар ўртасидаги сўнгги тўқнашувлар учун "Реал"дан қасос олмоқчи эканини тушунаман, бу нормаль ҳолат. Шундай бўлса-да, биз тайёр бўламиз", - деди Модрич Mirror Football билан суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" ўтган мавсумда Чемпионлар лигаси финалида "Реал"га мағлуб бўлганди. "Мерсисайдликлар" 2018 йилги турнирнинг ҳал қилувчи баҳсида ҳам “қироллик клуби”га имкониятни бой беришган. Умуман олганда, "Ливерпуль" "Реал"га қарши сўнгги 6 ўйинда битта ҳам ғалаба қозона олмаган.