"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Алехандро Гарначо клуб билан янги шартнома борасида келишиб олди. ESPN хабарига кўра, томонлар деярли барча шартлар бўйича келишиб олган. Фақат имидж ҳуқуқларини муҳокама қилиш қолди.
Эслатиб ўтамиз, Гарначонинг "қизил иблислар" билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзида якунига етади. Аввалроқ, аргентиналик футболчига Мюнхеннинг "Бавария" ва "Реал" клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Алехандро ҳисобида Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида иккита гол ва иккита голли узатма бор.