Кириш Регистрация
03/02 00:45 Удинезе 1-0 Рома
03/02 01:00 Сандерленд 3-0 Бёрнли
03/02 01:00 Мальорка 4-1 Севилья
03/02 11:00 Эрон 7-4 Ўзбекистон
03/02 13:00 Ироқ 4-2 Таиланд
03/02 15:00 Япония 6-0 Афғонистон
03/02 17:00 Индонезия 3-2 Вьетнам
04/02 00:45 Болонья 0-3 Милан
05/02 13:00 Ироқ - Эрон
05/02 17:00 Индонезия - Япония

"Манчестер Сити" ҳимоячисининг маошини оширмоқчи

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" ҳимоячи Натан Аке билан шартномани узайтирмоқчи ва футболчини муваффақиятли ўйини учун мукофотламоқчи. Daily Star хабарига кўра, "шаҳарликлар" нидерландиялик футболчига маоши 50 фоизга оширилган меҳнат шартномасини таклиф қилишади.

Натан Аке айни дамда "Манчестер Сити"да ҳафтасига 80 минг фунт маош олмоқда. Янги шартнома имзолангач, 28 ёшли футболчининг ҳафталик маоши 120 000 фунтга (тахминан 135 000 евро) кўтарилади.

2022/2023 йилги мавсумда Натан Аке “Манчестер Сити” сафида 26 та ўйинда майдонга тушди. Уларда ҳимоячи иккита гол уришга муваффақ бўлди.

“Манчестер Сити” ҳозирда АПЛ турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.

Киритилди: 18:27, 20.02.2023.
Ўқилди: 1560 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.