"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп эртага Тошкент вақти билан соат 01:00да "Энфилд"да бўлиб ўтадиган "Реал"га қарши Чемпионлар лигаси ⅛ финалининг биринчи ўйини ҳақидаги тахминлари билан ўртоқлашди.
"Реал Мадрид" ҳеч қачон бир сонияда ўзига бўлган ишончни йўқотмайди. Улардан ўрганишимиз керак бўлган нарсалар бор. 2021 йилда биз улар билан ўртоқлик учрашувида ўйнадик ва 3:1 ҳисобида мағлуб бўлдик. Кейин биз уларга "Энфилд"да бўш стадионда яхши қаршилик кўрсатдик. Ўша учрашув 0:0 ҳисоби билан якунланганди. Бироқ ҳозир улар бутунлай бошқа жамоалар”, - деди Клопп матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, Мадриднинг “Реал” клуби сўнгги Чемпионлар лигаси финалида Федерико Вальверденинг голи эвазига “Ливерпуль”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этганди.