Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-1 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Грэм Поттер "Челси" тарихидаги энг ёмон мураббийга айланди. У бу антирекордни "Саутгемптон"га ўйиндан кейин қайд этган

Баҳо:
+ | -

"Брайтон"дан олиб келинган Грэм Поттер "Челси"нинг АПЛ эрасидаги энг ёмон бош мураббийига айланди. Унинг бу мақоми тез орада яна ёмонлашиши мумкин. Негаки, Поттер жамоасини олдинда жуда ҳам қийин баҳслар кутиб турибди. Бу унга катта босим юклайди. "Челси" сўнгги турда 20 ўриндаги "Саутгемптон"дан ўз майдонида мағлубият қабул қилиб олганди. Таъкидлаш жоизки, Поттер "Челси"ни 17 та ўйинда 6 марта мағлубиятга учратган. Шунингдек, ўша баҳсларнинг 5 тасидагина ғалабага эришган. Агарда бу кўрсаткични 14 баҳсга айлантирадиган бўлсак, фақатгина 2 та ғалаба келиб чиқади.

Юқоридаги кўрсаткичлар Грэм Поттерни "Челси" тарихидаги энг ёмон мураббийга айланишига сабабчи бўлди. Унинг жамоадаги ғалаба кўрсаткичи бор-йўғи 29.4 фоизга тенгдир. Ҳатто, энг омадсиз ҳисобланган Рафаэль Бенитес, Луис Фелипе Сколари ва Андре-Виллаш Боаш даврлари ҳам Поттерникидан кўра яхшироқ кечган. Аммо собиқ клуб эгаси Роман Абрамович уларнинг ҳар учалласини дарров ишдан олиб ташлаганди.
Афсуски, ҳозирги Поттернинг даражаси "Челси" тарихида расво даврни яратган британиялик мураббийлар – Дэвид Уэбб, Глэн Ходл ва Йан Портерфилдникидан ҳам ёмонроқдир. "Челси" эса мавсумнинг 24 та ўйинидан кейин 10 ўринни банд этиб турибди. Аммо жамоада 33 та асосий жамоа футболчилари бор.

"Челси"нинг янги эгаси Тодд Бёли январь ойида 326 миллион фунтни трансферлар учун ишлатиб юборганди. Аммо Поттер ҳамон жамоани ўнглай олмади. Натижалар ўнгланмас экан, Поттер мухлислардан танбеҳ эшитаверади. "Челси" навбатдаги турда "Тоттенхэм" майдонига сафар қилади ва бу ўйинда ғалаба қозониши шарт. Жамоанинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Акс ҳолда, Поттер ҳолига маймунлар йиғлайди. Аммо рақиб ўта хавфли ва уларнинг устози Антонио Конте саналади. Конте жамоаси "Вест Хэм"ни мағлуб этгач, кучли тўртликка қайтиб олганди.

Грэм Поттер ўзига нима кераклигини яхши билади. Ғалаба қозониш ҳечам осон эмас. Аммо орқага йўл ҳам йўқ. "Челси"нинг кейинги ўйини "Лидс"га қарши кечади. Шундан сўнга "аристократлар" "Лестер" ва "Эвертон" синовидан ўтиши керак. ЕЧЛ доирасида "BVB" билан бир гол фарқини иккинчи даврда йўққа чиқариш зарур. Кўрамиз, шунча вазифани Поттер жаноблари қандай эпларкин...

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 20:41, 20.02.2023.
Ўқилди: 2061 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [9825]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5676]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3977]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [3007]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2424]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1765]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1679]

Ким фаворит? Суперкомпьютер 2025/26 йилги мавсумда Чемпионлар Лигаси ғолибини тахмин қилди [1520]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1498]

Transfermarkt: "ПСЖ" президенти Ямал билан Лондонда кўришди [1364]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик