Кириш Регистрация
28/09 00:00 Вальядолид 1-2 Мальорка
28/09 16:30 Ньюкасл 1-1 Манчестер Сити
28/09 17:00 Хетафе 2-0 Алавес
28/09 17:00 Бунёдкор 2-2 Насаф
28/09 18:00 Удинезе 2-3 Интер
28/09 19:00 Арсенал 4-2 Лестер
28/09 19:00 Брентфорд 1-1 Вест Хэм
28/09 19:00 Эвертон 2-1 Кристал Пэлас
28/09 19:00 Ноттингем Форест 0-1 Фулхэм
28/09 19:00 Челси 4-2 Брайтон
28/09 19:15 Райо Вальекано 1-1 Леганес
28/09 21:00 Женоа 0-3 Ювентус
28/09 21:30 Реал Сосьедад 3-0 Валенсия
28/09 21:30 Вулверхэмптон 1-2 Ливерпуль
28/09 23:45 Болонья 1-1 Аталанта
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино - Лацио
29/09 17:00 Сельта - Жирона
29/09 18:00 Рома - Венеция
29/09 18:00 Комо - Верона
29/09 18:00 Ипсвич - Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао - Севилья
29/09 20:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи - Фиорентина
29/09 21:30 Бетис - Эспаньол
29/09 23:45 Наполи - Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

"Барселона" тарихидаги энг қиммат трансферлар: Неймар, Суарес, Коутиньо...

Баҳо:
+ | -

10. Ферран Торрес – 55 миллион евро

"Манчестер Сити" жуда тезлик билан ўз ҳужумчисини "Барселона"га сотиб юборганди. Ферран Торрес янги жамоасига кўникиши қийин кечди. Ўз вазифасини бажаришга қийналаётгани сабабли Ферран бу мавсумда асосан захирадан майдонга туширилмоқда. 22 ёшли ҳужумчи бир йил давомида 54 ўйинда иштирок этган ва 12 та голга муаллифлик қилган. Унинг Каталониядаги даври ҳали келгани йўқ.

9. Рафинья – 58 миллион евро

Бразилиялик вингер "Барса"да яхши старт олди. Бу мавсумда унинг ҳисобида аллақачон еттита гол ва тўққизта ассист мавжуд. Хави жамоасининг ҳужуми Рафинья билан анча кучли кўриниш олди.

8. Миралем Пьянич – 60 миллион евро

Ушбу харид ҳалигача ҳаммага ғалати туюлади. 2020 йилнинг ёзида "Барса" мана шу трансферни амалга оширганди. Пьянич Артур Мелога "Ювентус" билан алмаштирилган. Шунда ҳам "Барселона" 65 миллион евро тўлашга мажбур бўлади. Ҳозирга келиб, ярим ҳимоячининг ушбу кўчиши анча нотўғри бўлгани ўз тасдиғини топмоқда.

7. Златан Ибрагимович – 69 миллион евро

"Барса" бир пайтлар 70 миллионга атиги 22 та гол сотиб олади. Ҳа, Ибрагимовичнинг Каталониядаги даври 22 та гол билан 46 та ўйинга чўзилган холос. Бунинг бош сабаби эса Пеп Гвардиола эди.

6. Луис Суарес – 81 миллион евро

Буниси энди ҳақиқий афсона ва муваффақиятли трансфер! Балки, Суарес Кьеллинини тишлаб олгани учун бир неча ойни ўтказиб юборгандир. Аммо у майдонда тушиши билан ўзининг фойдасини кўрсата бошлайди. Уругвайлик ҳужумчи 6 мавсум давомида "Барселона" сафида 198 та голга муаллифлик қилганди. Унинг Месси ва Неймар билан ташкил этган ҳужумлари умрбод ёдимизда қолади. Суарес 13 та совринни "Барса"ники қилишда иштирок этади.

5. Френки де Йонг – 86 миллион евро

Де Йонгнинг "Барса"дан кетиши ҳақида кўп гапирилса ҳам, аслида у жамоага энг катта ёрдам бераётган футболчилардан биридир. У "Аякс"дан келганидан бери доимий асосий таркибга кириб келмоқда. Шу сабабдан АПЛ клублари ҳали ҳам уни "овлаш"ни исташади.

4. Неймар – 88 миллион евро

Неймарнинг "Ноу Камп"даги тўрт мавсуми фантастик кечганди. Замонамизнинг учинчи энг талантли футболчиси ақлбовар қилмас ишларни, майдонда бажарарди. 2014-2015 йилги мавсумда ЕЧЛнинг қўлга киритилиши айнан Неймарнинг таъсирида рўй беради.

3. Антуан Гризманн – 120 миллион евро

Гризманн тўғри танланган, аммо вақтида танланмаган футболчидир. Унда "Барселона"нинг энг яхши футболчиси бўлишга барча воситалар етарли эди. Аммо унинг жамоага олиб келинган даври бўҳронли бўлган. Эрнесто Вальверде ва Рональд Куман француз футболчисидан фойдаланишни билмади. Оқибатда, у яна "Атлетико"га қайтди.

2. Филиппе Коутиньо – 135 миллион

Энг қизиғи, Коутиньонинг энг яхши даражага чиқиши, у "Бавария"га ижара асосида бериб юборилган пайтга тўғри келади. Ўшанда бразилиялик футболчи "Барса"га қарши гол урганди. 120 миллион эса ҳеч қачон оқланмади. Натижада Коутиньр яна АПЛга қайтди.

1. Усмон Дембеле – 120 миллион евро (бонуслар 20+)

Дембеленинг "Барселона"даги илк даврлари жароҳатлар билан кечди. Аммо бугун у ҳар доимгидан ҳам яхшироқ кўринмоқда. Жорий мавсумда ажойиб вингер Хави жамоасининг юлдузларидан бирига айланди. Дембеле ҳисобида ҳозирга қадар 8 та гол ҳамда 7 та ассист мавжуд.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: football365.com
Киритилди: 15:25, 21.02.2023.
Ўқилди: 2797 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.