Кириш Регистрация

Хоккей. «Ҳумо» 17 сония қолганда ғалабани қўлга киритиб, серияда 3:0 ҳисобида олдинга ўтиб олди

Баҳо:
+ | -

Жорий мавсумда Қозоғистон чемпионатида иштирок этаётган Тошкентнинг «Ҳумо» хоккей клуби плей-офф босқичидан ўрин олган учинчи ўйинни ўтказди. Тошкентликлар "Горняк" клубига қарши учинч ўйинни сафарда ўтказишди.

Мезбонлар бир киши кам бўлиб ўйнаётганига қарамай, биринчи бўлимнинг 14-дақиқасида қарши ҳужумдан унумли фойдаланиб, ҳисобни очишди. "Ҳумо" эса орадан 3 дақиқа ўтиб Денис Шураковнинг голи эвазига мувозанатни тиклади.

Иккинчи бўлимда ҳисоб ўзгармаган бўлса, учинчи давр тугашига 31 сония қолганида "Горняк" хоккейчиси 2 дақиқага четлатилди. "Ҳумо" эса бундан унумли фойдаланиб қолди. Рақиб дарвозасига кетма-кет 3 марта зарба берилгач Максим Трунев ғалабани шайбасини киритди.

Шу тариқа, "Ҳумо" чорак финал босқичида учинчи ғалабага эришди. Чорак финал босқичи жамоалардан бири 4 марта ғалаба қозонгунга қадар ўйинлар ўтказилади. Шу боис, жамоамиз эртанги ўйинда ҳам ғалаба қозонса, ярим финал йўлланмасини ҳал қилади.

Хоккей. Қозоғистон чемпионати. Чорак финал, 3-ўйин
"ГОРНЯК" - "ҲУМО" - 1:2
Голлар: Оскар Юлбарисов (13:52) — Денис Шураков (16:54), Максим Трунев (59:43)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:03, 21.02.2023.
Ўқилди: 1651 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8868]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6369]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5304]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3717]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3499]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2572]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2351]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2330]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2254]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2217]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик