«РБ Лейпциг» бош мураббийи Марко Розе «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд ҳақида фикр билдирди.
Розенинг сўзларига кўра, Холанд гол урса, том маънода ақлдан озади, унинг фақат битта мақсади бор - гол уриш. Холанд жадал ривожланмоқда ва жамоа учун ажойиб иш қиляпти.
22 ёшли норвегиялик футболчи жорий мавсумда 31 ўйинда 32 та гол ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
Эртага, 22 февраль куни Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасида «РБ Лейпциг» ўз майдонида «Манчестер Сити»ни қабул қилади.













