"Наполи" ҳужумчиси Ирвинг Лосано Чемпионлар лигаси 1/8 финалида Франкфуртнинг "Айнтрахт"ига (2:0) қарши ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди.
У битта голли узатмани амалга оширди. Ўйиндан сўнг унга эсдалик совғаси топширилди.
"Асосий омиллар унинг тезлиги ва тўпсиз тажовузкор ҳаракат қилишида эди", - деди УЕФА техник кузатувчиси.