"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Чемпионлар лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Лейпциг"га қарши ўйиндан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Қуръадан сўнг биз қийин рақибга дуч келганимизни дарҳол англадик. Биз "Лейпциг" қандай фазилатларга эга эканлигини яхши биламиз. Бу клуб ёш футболчиларга ишонишга ўрганиб қолган, яхши кадрлар танловига, аниқ ўйин моделига ва майдон марказида зич ўйинга эга. Немис футболи ҳимоядан ҳужумга ва ҳужумдан ҳимояга ўтишда тенгсиз. Мен бу клубни ва у ерда қилинган ишларни жуда ҳурмат қиламан.
Чемпионлар лигаси - фантастик турнир. Мен уни севаман. Бу турнирда ўйнаш - катта имтиёз. Қаергача боришимизни билмайман, лекин биз шу ердамиз. Ҳатто гуруҳ босқичидан ўтиш ҳам осон эмас. Шу боис, ҳозир фақат қандай қилиб ижобий натижага эришиб, чорак финалга чиқиш ҳақида ўйлаяпмиз" - деди Гвардиола.